
“Афсуски, инсон ҳуқуқларга бағишланган 2021 йилги йиғилиш Россия ҳукуматининг ушбу учрашувни блоклаб қўйгани туфайли бекор қилинди. Россиянинг бу хатти-ҳаракатлари бизни чуқур таассуфлантирди”, – деган Блинкен. Шу билан бирга давлат котиби ЕХҲТ ва унга аъзо давлатлар инсон ҳуқуқларига бағишланган учрашувларни ўтказишига умид билдирди.
Шунингдек, Блинкен АҚШ дунёда инсон ҳуқуқлари поймол қилинишига жим қараб туролмаслигини маълум қилди. “ЕХҲТ доирасида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ барча муаммоларга эътибор қаратишга ҳаракат қиламиз”, – деган у.
Aввалоқ АҚШ Россиянинг ҳарбий базаларидан фойдаланиши мумкинлиги ҳамда россиялик хакерлар Америка компанияларидан катта пул талаб қилгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев


