Жаҳон

АҚШ ва Россия генераллари Россиянинг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди

АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Милли ўтган ҳафта россиялик ҳамкасби Валерий Герасимов билан Россиянинг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланиш масаласини кўтарган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар бермоқда.

АҚШ ва Россия генераллари Россиянинг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди

 

 

Герасимов ва Милли ўтган ҳафтада Хельсинкида учрашганди. Ушбу тадбир давомида, шунингдек, ҳарбий фаолият доирасида турли ҳодисалар содир бўлиши масаласи муҳокама қилинган.

 

Герасимов АҚШ генералига ҳеч қандай ваъда бермаган. Юқоридаги масаланинг кўтарилишига Жо Байден админстрациясининг Афғонистонни кузатиб туриш ва мамлакатдан келадиган террор хавфини олдини олишга қаратилган янги имкониятларни излаётгани сабаб бўлган.

 

Бундан аввал ОАВ  Путин ва Байденнинг Женевадаги учрашувида Россиянинг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланиш масаласи кўтарилиши мумкинлигини айтганди. Аммо “The Wall Street Journal”нинг маълумотларига кўра, Путин ўшанда қўшни мамлакатларга АҚШ қўшинларининг жойлаштирилишига қарши чиққан. Россия Америка ҳарбий базаларининг Марказий Осиёда бўлишини ўзи ва минтақа  хавфсизлигига таҳдид, деб билади.

 

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон ўтмишда минтақада ҳарбий базаларга эга бўлган. Аммо 2005 йилда улар Ўзбекистонни, 2014 йилда Қирғизистонни тарк этган.

 

Аввалроқ "Толибон" Афғонистондаги ИШИД жангари тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, ҳаракат Россияни наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликка чақирганди. 



Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"