Қонун лойиҳаси билан Ички ишлар вазирлигига икки ой муддатда қуйидаги вазифалар юкланмоқда:
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишда республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call center”ни ташкил қилиш;
- миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматлари фойдаланиш учун электрон ариза юбориш ёки қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни уйга чақириш имконини берувчи дастурий таъминот (мобиль илова) ишга туширилишини таъминлаш.
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларидаги бўлинмалари учун 27 та «Spark» русумли автотранспорт воситаларини ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та «Volkswagen Caddy» русумли автотранспорт воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ харид қилади.
Шунингдек, миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига 27 та планшет ва ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалари, ЙҲХХга 135 та планшет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ харид қилинади.
Бундан ташқари, бошқармага 27 та мутахассис ёки хизматчи сифатида шартнома асосида жалб этиладиган, ЙҲХХга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида 135 та қўшимча штат бирлигини ажратади.


