Американинг Politico нашри манбаларига таяниб маълум қилишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга нисбатан кучайтирилган энергетика санкцияларига қарши эмас.
«Ҳозирги вақтда мавжуд энергия эмбарголарини кучайтиришга жиддий қаршилик кўрсатилмаган, ҳатто Россиянинг декларация қилинмаган нефт импортидан фойда кўраётган давлатлар томонидан ҳам», — дея нашрдан иқтибос келтирган РИА Новости.
Газетанинг ёзишича, санкциялар пакетининг ишчи версияси, норасмий тарзда Россия нефтини олиб кетаётган кемаларнинг Европа Иттифоқи портларига киришини тақиқлайди.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар Россия билан савдони давом эттирувчи ва кенгайтирувчи учинчи давлатлар фаолиятига қарши қаратилган кенгроқ санкциялар пакетининг бир қисмидир.
Москвага қарши Ғарб нефт санкциялари 2022 йил 5 декабрда кучга кирган эди: Европа Иттифоқи денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини қабул қилишни тўхтатди, G7 давлатлари, Австралия ва Европа Иттифоқи эса денгиз орқали ташишда унинг нархи баррелига 60 доллар даражасида чеклов жорий этди – асосан қимматбаҳо нефтни ташиш ва суғурта қилиш тақиқланади. Россия бунга жавобан 1 февралдан бошлаб, хорижликларга нефт етказиб беришни тақиқлади.
Шундан сўнг 5 февраль куни Европа Иттифоқи Россия нефт маҳсулотлари импортини тақиқлади, ЕИ ва G7 давлатлари эса улар учун нарх чегарасини белгилади. Баъзи давлатлар санкциялардан истисно қилди.


