1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Венгриядаги саммитни бойкот қилиб, алоҳида йиғилиш ўтказиш ниятида

Бу ҳақида Politico нашри хабар берди.

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Венгриядаги саммитни бойкот қилиб, алоҳида йиғилиш ўтказиш ниятида

Нашр журналистларига маълум бўлишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари 28-29 август кунлари Европа Кенгашига раислик қилаётган Венгрия томонидан ўтказилаётган Ташқи ишлар вазирлари саммитини бойкот қилишнинг ўзига хос усулини ўйлаб топишган.

 

Вазият ҳақида тўғридан-тўғри маълумотга эга бўлган уч дипломатнинг сўзларига кўра, ЕИ Ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Боррел Венгриядаги саммит билан параллел равишда ўтказиладиган ташқи ишлар кенгашига вазирларни таклиф қилишини режалаштирмоқда. Ушбу режа Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари, жумладан Франция ва Германия томонидан норасмий равишда маъқулланган ва Боррелл жамоаси чоршанба куни уни Европа Иттифоқининг 27 давлати доимий вакиллари билан муҳокама қилиши кутилмоқда.

 

Бу ҳаракатга сабаб, ЕИ раҳбариятининг Венгрия Европа Кенгашига раислик қилишига қарамай, Орбаннинг иттифоқ номидан Москва билан музокаралар олиб бориш ваколатига эга эмаслигини билдиришдир.

 

"Венгриядаги саммитни бойкот қилиш орқали Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Будапешт ЕИ номидан гапирмаслиги ҳақида аниқ сигнал беришни режалаштирмоқда. Агар Боррелл томонидан ташкил этиладиган ташқи ишлар кенгаши худди шу куни бўлиб ўтса, вазирлар Будапештга бора олмайди", — деган Politico манбаси.

 

Венгрия бош вазири Виктор Орбан июл ойининг бошида Украина, Россия ва Хитойда бўлиб, у ерда ушбу давлатлар раҳбарлари билан Украинадаги урушни тугатиш бўйича позицияларини муҳокама қилди. Орбан, шунингдек, 12 июль куни АҚШда президентликка номзод Дональд Трамп билан ҳам учрашди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика