1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Йил ўқитувчиси” танлови: ҳар бир ғолиб қарийб 600 млн сўмга эга бўлади

Республика бўйича 624 нафар педагогнинг дарс бериш ва ўқувчилар билан ишлаш маҳорати билан баҳоланмоқда.

“Йил ўқитувчиси” танлови: ҳар бир ғолиб қарийб 600 млн сўмга эга бўлади

 

Айни кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан «Йил ўқитувчиси» танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтяпти.

 

Унда бутун республика бўйича 624 нафар (ҳар бир туман (шаҳар)дан 3 нафардан) педагог ўзаро куч синашмоқда.

 

Синов шартлари жуда оддий ва ўз ўрнида муракккаб ҳам: номзодлар ўз фани бўйича дарс ўтишади ҳамда кимнинг дарсларни ўтиш, ўқувчилар билан ишлаш, уларни дарсга қизиқтириш маҳорати энг юқори баҳоланса — ўша устозлар кейинги босқичда қатнашади.

 

Айтганча, олдинда яна бир (учинчи) синов шарти бор ва ундан ўтган 208 туман (шаҳар)дан бир нафардан ўқитувчи қарийб 600 млн пул соҳибига айланади.

 

Иккинчи босқич синовларини ҳакамлар ҳайъати билан биргаликда номзод истиқомат қилувчи туман (шаҳар)да фаолият юритаётган педагоглар ҳам овоз бериш йўли орқали баҳолаб боради.

 

Бунда ҳакамлар 60 баллик тизим асосида, овоз берувчи ўқитувчилар эса 40 баллик тизимда баҳолайди.

 

Дарс ўтиш жараёнлари (45 дақиқалик) узлуксиз, тўлиқ ва монтажсиз тарзда видеокамерага ёзиб олиниб, педагог.узеду.уз платформасига жойланади. Ундан кейин шу платформа орқали овоз бериш бўлиб ўтади.

 

Шу тариқа ҳакамлар ҳайъати ва педагоглар томонидан берилган баллар асосида номзоднинг умумий натижаси шакллантирилади.

 

Иккинчи босқич якунларига кўра, ҳар бир туман (шаҳар)дан энг юқори балл тўплаган 2 нафар номзод танловнинг учинчи босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.

 

Яна бир бор айтиб ўтамиз: танлов якунлари бўйича ҳар бир туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолиб педагоглар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари (ҳозирги вақтда 576 млн 800 минг сўм)га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика