1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Йиллар давом этган чекловлардан сўнг UNICEF Ғазога мактаб жиҳозлари етказиб берди

UNICEF таъкидлашича, 2023 йил октябридан буён Ғазода 700 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги бола расмий таълимдан четда қолган.

Йиллар давом этган чекловлардан сўнг UNICEF Ғазога мактаб жиҳозлари етказиб берди

 

UNICEF сўнгги кунларда Ғазо секторига минглаб мактаб ва дам олиш тўпламлари етказиб берилганини маълум қилди. Ташкилот бу ҳолатни қарийб икки йил давом этган таълим материаллари бўйича чекловлардан кейинги муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда A News хабар берди.

 

UNICEF вакили Жеймс Элдернинг айтишича, ушбу ёрдам болалар учун таълимни қайта тиклаш йўлидаги энг зарур қадам ҳисобланади.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар Ғазога 4 400 дан ортиқ дам олиш тўпламлари ва юзлаб қутиларда мактаб анжомлари етказилган. Яқин кунларда эса яна минглаб ўқув тўпламлари олиб келиниши режалаштирилган. Ушбу мактаб тўпламлари дафтарлар, ёзув қуроллари, доска, глобуслар ҳамда синфхоналарни минимал даражада жиҳозлаш учун зарур воситаларни ўз ичига олади.

 

UNICEF таъкидлашича, 2023 йил октябридан буён Ғазода 700 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги бола расмий таълимдан четда қолган. Ҳудуддаги мактабларнинг катта қисми вайрон бўлгани сабабли, кўплаб болалар вақтинчалик чодирларда ёки мослашмаган жойларда таҳсил олишга мажбур бўлган. Ҳозирда ташкилот 110 дан ортиқ таълим масканларида 135 мингдан зиёд болани қўллаб-қувватламоқда.

 

UNICEF келгуси йилларда болаларни босқичма-босқич юзма-юз таълимга қайтаришни мақсад қилган. 2026 йилда ўқишга қайтадиган болалар сонини кескин ошириш, 2027 йилга бориб эса барча мактаб ёшидаги болалар учун таълим имкониятини тиклаш режалаштирилмоқда. Ташкилот вакилларига кўра, таълим ва хавфсиз бошпана билан таъминлаш Ғазодаги болалар келажагини сақлаб қолиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика