Йилнинг энг яхши ресторани аниқланди

«Анҳор-Локомотив» боғида гастрономик фестивал бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши ресторани аниқланди

 

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида «Йил ресторани-2022» ва танлови ўтказилди.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциацияси томонидан ташкил этилган фестивалда 10 та ресторан, ресторан бизнеси ва туризм вакиллари, турли дипломатик элчихоналар вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди.

 

Танловда финалчилар ўз ресторанларининг менюси ва консепцияси асосида дегустация дастурхонларини безатдилар, шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати таомларни баҳолади.

 

Фестивалда «Европа таомларининг йилнинг энг яхши ресторани», «Энг яхши миллий таом ресторани», «Энг яхши намунали официант» номинациялари бўйича ғолиблар эсдалик совғалари, диплом ва ҳайкалчалар билан тақдирланди.

 

Миллий ошхона номинациясида мукофотланган ресторанлар:

 

1-ўрин: «Мажнунтол» – Қашқадарё вилояти;

2-ўрин: «Қирқ чинор» – Навоий вилояти, «Замин» – Наманган вилояти;

3-ўрин: «Анжир» – Тошкент шаҳри.

 

Хорижий ошхоналар номинациясида қуйидагилар ғолибликка муносиб деб топилди:

 

1-ўрин: «Андара» – Бухоро вилояти;

2-ўрин: «Лас-Вегас» – Қорақалпоғистон, «Зарафшон» – Навоий вилояти;

3-ўрин: «Қанотчи» – Тошкент шаҳри.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика