1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Ёлғизликни қандай қабул қилиш керак?

Бу бўйича психотерапевт тавсиялари орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ёлғизликни қандай қабул қилиш керак?

 

Агар яқин инсон билан ажралиш содир бўлган бўлса, нима қилиш керак, нега ёлғизлик ҳисси бизнинг ўз-ўзимизга бўлган баҳомизга боғлиқ ва нима учун ўзимизга нисбатан меҳрибон бўлиш муҳимлиги ҳақида "СМ-Клиника" психотерапевти, Татяна Потапова тушунтиради. Луғатлар ва энтциклопедиялар ёлғизликни бошқа инсонлар билан яқин, ижобий алоқалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган ҳиссий ҳолат деб таърифлайди.

 

Ҳамма ҳам ёлғизликдан азият чекмайди, айримлар ундан завқ олади.Баъзи инсонлар ҳеч қачон ёлғизликни ҳис қилишмайди. Булар ўта мулоқотчанг, фаолликка эга, бошқаларни ўзига тортадиган, гиперактив шахслар бўлиб, улар доим ва ҳамма жойда ким биландир мулоқот қилиш имконини топадилар. Янa, гиперактив шахсларга қарама-қарши бўлган, шизоид хусусиятли (буни шизофрения билан адаштирмаслик керак!) инсонлар ҳам бор, улар ўзини ёлғизликда ёки бир-икки яқин дўстлари билан ҳам жамиятда ўзларини жуда қулай ҳис қиладилар. Иккала турдаги инсонлар учун ҳам ёлғизлик муаммоси тушунарсиз, улар бу ҳиссиётни билишмайди. Ёлғизлик ҳис қилиш асосан хавотирли шахсларга хос бўлиб, улар одатда уятчанг, ўзига ишончсиз, пессимистик бўлишади ва бошқаларнинг салбий баҳоларидан қўрқишади.

 

Ёлғизликнинг илдизи болаликдан бошланади.

 

Инсоннинг хулқ-атвори болалигидан, аввало, яқин атрофдагилар, оила аъзоларининг таъсири остида шаклланади. Болалигида кам меҳр кўрган инсон ўзини керакмасдек ҳис қилиши мумкин. Бундан ташқари, баъзи жисмоний ёки руҳий хусусиятлар сабаб бошқаларнинг дискриминацияси ва салбий муносабати ҳам бу муаммони кучайтириши мумкин. Баъзан ёлғизлик мактабда дўстлар билан чиқишиб кетолмасликдан ёки масхара қилинишлардан бошланади. Бундай болалик тажрибалари шахснинг хулқига ўрнашиб, ёлғизликни одатий ва ҳатто азобли ҳолга айлантиради. Ёлғизлик – ички ҳиссиёт. Одатдa, инсоннинг ўзини ёлғиз ва керакмас деб ҳисоблаши кўпинча ҳақиқатга мос келмайди. Атрофдагилар унга нисбатан илиқ муносабатда бўлишади, лекин у буни сезмайди. Ёлғизлик – бу ички ҳолат бўлиб, одамларнинг сонига боғлиқ эмас. Кўп алоқалар бўлса ҳам, улар инсонни қониқтирмаслиги мумкин, чунки инсонда бошқалар билан ва дунё билан ички ҳиссий боғлиқлик йўқ.

 

Ёлғизликни фойдага айлантириш мумкин

 

Ёлғизлик баъзан ҳаётни қайта кўриб чиқишга, ижтимоий алоқаларни ўзгартиришга ёрдам беради. Физиологик оғриқ тананинг хавфсизлик сигнали бўлганидек, ёлғизлик ҳам "ижтимоий оғриқ" бўлиб, изоляция хавфидан сақлайди ва муҳим муносабатларни ривожлантиришга ундайди. Функционал магнит-резонанс томография (ФМРТ) ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар, рад этилиш ҳисси пайтида мияда худди жисмоний оғриқдаги каби фаолият бўлишини кўрсатган. Инсон – ижтимоий мавжудот, ва кўпчилик учун севги, яқинлик ва ижтимоий алоқалар дунёдаги бошқа барча нарсалардан қимматлироқдир. Ёлғизликни инсон ҳаётининг ажралмас бир қисми сифатида қабул қилиш керак. Барчамиз ҳаётнинг маълум босқичларида буни ҳис қиламиз. Ушбу ҳақиқатни англаш бу ҳиссиётга бўлган муносабатни ўзгартиришга ёрдам беради.

 

Ёлғизлик билан курашиш бўйича тавсиялар

 

1. Масаланинг универсал эканлигини тушунинг. Ёлғизлик ҳисси ҳаётнинг маълум даврларида ҳар бир инсон бошдан кечириши мумкин.

2. Ёлғизликни уятли деб ҳисобламанг. Агар муҳим одам билан ажралган бўлсангиз, аввалгидек яшашни давом эттиринг, янги ҳис-туйғуларга очиқ бўлинг.

3. Ўз ҳис-туйғуларингизни қоралашни тўхтатинг. Ёлғизлик ҳисси учун ўзингизни айбламанг, аксинча, ўзингизга меҳр кўрсатинг.

4. Уйда машғулот топинг. Китоб ўқиш, янги таом пишириш ёки фильм томоша қилиш ёлғизликни унутишга ёрдам беради.

5. Янги нарсаларни ўрганинг. Чет тилларни ўрганиш, қўшиқ айтиш ёки янги қизиқиш топиш ёлғизликка қарши яхши восита.

6. Муҳитни ўзгартиринг. Сафар қилинг, янги жойларга боринг, янги одамлар билан танишинг.

7. Одамларга ёрдам беринг. Бошқаларга ёрдам бериш ўзингизни керакли ва муҳим ҳис қилиш имконини беради.

8. Ички кризисдан қочманг. Ҳис-туйғуларингизни ўрганинг ва уларга қарши туринг. Бу жараён ўзингизни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

9. Мутахассисга мурожаат қилинг. Ўз-ўзингизни англашда қийинчилик бўлса, психотерапевт билан маслаҳатлашинг.

 

Бу тавсиялар ёлғизликни қабул қилиш ва ундан азият чекмасликка ёрдам беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика