1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

“Ёш китобхон" Республика кўрик-танловининг Tошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

Унда Бектемир туманидаги 293-мактабда таҳсил оладиган опа-сингил Ботировалар ҳам қатнашиб, ғолиб бўлди.

“Ёш китобхон" Республика кўрик-танловининг Tошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

 

Буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, энг муҳими, ёшларнинг дунёқарашини шакллантиришни кўзлаган "Ёш китобхон" танловининг Тошкент шаҳар босқичи бугун ўз ниҳоясига етди. Унда туман-шаҳар босқичлари ғолиблари иштирок этди.

 

— Бугун ""Ёш китобхон" кўрик-танловида ўқувчиларим қатнашди, — Бектемир туманидаги 293-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мўътабар Жаниева. — Худди, ўзим қатнашаётгандек, ҳаяжонландим. Ўқувчиларим орасида Шаҳзода Ботирова фахрли учинчи ўринни эгаллади.12 ёш бўлишига қарамай, бу каби ютуққа эришганидан қувондим. Унинг опаси Дурдона Ботирова эса кўрик-танловдаги фаол иштироки учун эсдалик совға билан тақдирланди. Ўқувчиларим ютуғи уларнинг оиласи ва мактаб жамоасининг ҳам ютуғидир. Мактабимизда иқтидорли ўқувчиларимиз жуда кўп. Биз устозларнинг улардан умидимиз жуда катта.

 

Ғолиб ва совриндорлар махсус сертификат, қимматбаҳо совғалар, сара асарлардан иборат китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика