1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

Энди “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш оилаларга якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит берилади.

Ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

 

Унга кўра,  кредитлар қарзни қайтариш, тўловни тўлаш, таъминлаш, муддатли  ва мақсадли тарзда сарфлаш шартлари билан банклар томонидан берилади. Бундан ташқари, кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади. Бунинг учун “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллигини тақдим этиш лозим. Кафиллик берилгани учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

 

Шунингдек, қарз олувчилар 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган, янги турмуш қурган бўлиши зарур. Бунда иккала томон учун биринчи маротаба турмуш қўрган бўлиши лозим.

 

Мазкур мезонларга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар ажратилади. Бунда муайян талаблар ҳам мавжуд. Жумладан:

➖ бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

➖ бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

➖ бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

 

Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.

 

Ариза қаноатлантирилгандан сўнг кредит шартномаси имзоланади.

 

Бундан аввал ёшларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқлангани, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар кўзбўямачилик билан дафтардан чиқарилаётгани ҳамда “Болалар пули”ни олиш оила аъзоларига тақсимланадиган ойлик даромадга боғлиқ бўлиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика