1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

YouTube ишончсиз тиббий маълумотлар бўлган видеоларни ўчиради

Эндиликда видеоларда ковид умуман мавжуд эмаслиги, вакцинация инсонларни чиплаш учун амалга оширилаётгани ҳамда одам танасига зарар етказиши мумкин бўлган воситалар билан даволаш мумкинлигини айтиш тақиқланади.

YouTube ишончсиз тиббий маълумотлар бўлган видеоларни ўчиради

 

Эндиликда YouTubeʼдан миллий ва халқаро кўрсатмаларни бузадиган ичида ишончсиз тиббий маълумотлар бўлганвидеолар автоматик тарзда ўчириб ташланади. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.

 

Баёнотда келтирилишича, эндиликда ичида ишончсиз маълумотлар бўлган тиббиёт мавзусидаги видеолар YouTubeʼдан автоматик тарзда ўчирилади. Бунда асосий эътибор онкологик мавзудаги видеоларга қаратилади.

 

«YouTube одамларга зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиш платформаси эмаслигини таъминлашдир», — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, таъкидланишича, қандай видеолар ўчириб юборилиши мумкин эканига ҳам бир нечта мисол ҳам келтирилган. Жумладан, бирор нарсани озонотерапияси, керосин, коллоидли кумуш ва инсон соғлиги учун зарарли бўлган бошқа воситалар билан даволаш мумкинлиги ҳақида гапириб бўлмайди. 

 

Бундан ташқари, видеоларда ковид умуман мавжуд эмаслиги, вакцина инсон танасига зарар етказиши ва эмлаш инсонларни чиплаш учун амалга оширилмоқда, деб айтиш тақиқланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика