Мадриднинг “Реал” клуби ва Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Лука Йович жорий трансфер ойнасида жамоани тарк этади. Бу ҳақда журналист Николо Шира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Аввалроқ, Йовичга “Фиорентина” клуби қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди. “Реал Мадрид” 24 ёшли форварднинг маошининг бир қисмини тўлашда давом этиши мумкин.
Ёвич 2019 йил ёзида Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан “Реал”га ўтган эди. Испан клубида ўйнашга мослашишдаги қийинчиликлар туфайли у 2020/2021 йилги мавсумнинг иккинчи қисми учун немис клуби лагерига қайтарилди. 2021/2022 йилги мавсумда серб “Реал” сафида барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


