1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Ёзда маймунчечак авж олиши мумкин

Ёзги фестиваллар инфекция учун қулай шароит бўлади — ЖССТ.

Ёзда маймунчечак авж олиши мумкин

 

Европа мамлакатларида ёзда оммавий фестиваллар ва зиёфатлар ўтказилиши муносабати билан  маймунчечак касаллиги кўпайиши мумкин, дея огоҳлантиради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси.


Таъкидланишича, маймунчечак одатда осон тарқалмайди. Вирус синган тери, нафас йўллари, кўзлар, бурун ва оғиз орқали, шунингдек, тана суюқликлари орқали киради.


"Европа минтақасида ёз мавсумига оммавий йиғилишлар, фестиваллар ва зиёфатлар билан кириб келаётганимиз сабабли, мен инфекция тезлашиши мумкинлигидан хавотирдаман", - деди. ЖССТ Европа бюроси раҳбари Ханс Клуге.


Унинг таъкидлашича, қўл ва нафас олиш аъзоларининг гигиенаси, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари ва инфекция юқтирганларни изоляция қилиш  жуда муҳимдир.


Ҳозиргача маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари АҚШ, Канада, Австралия, Испания, Португалия, Буюк Британия, Франция, Италия, Швеция ва Австралияда қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика