1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.

 

"Урушда яраланган фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинди. 3 кун ўзимга кела олмасдан йиғладим. Бизни қўлимиздан нима келади деб қўнғироқ қилишни бошладим. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашиб биздан нима ёрдам керак деб сўрадим. Уларга қандай ёрдам бериш кераклиги борасида турмуш ўртоғим билан гаплашиб маслаҳатлашдим. Турмуш ўртоғим билан қиймати 1 миллиард 300 миллион сўмлик 2 та хонадон харид қилдик. Мана шу 2 та уйни Фаластиндан келган болалар ва аёлларга оляпман деганимдан кейин 2 та уй 4 та бўлди. Ушбу хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолатда топширилмоқда," - деган Юлдуз Усмонова.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика