
ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги "Nexia 3", ҳайдовчи 1959 йилда туғилган Ғ.Ю. бошқарувидаги "Cobalt" ҳамда ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.


