Тошкентнинг Юнусобод туманида тунда сув қувурида юзага келган аварияни бартараф этиш бўйича ерости ишлари якунланди.
Қайд этилишича, кўчаларни сув босиши оқибатида 2300 метр2 асфальт қопламаси шикастланган. Уни қайта тиклаш ишлари Grand Road Tashkent компанияси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун уч кун ажратилган.
Сув босган ҳовлилардан сув кетган, кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида сув деярли қолмаган. Уйларга сув таъминоти тикланган. Бироқ ертўлалар ва коммуникациялар ўтказилаётган ҳудудлар ҳалигача нам бўлгани учун электр таъминоти ҳозирча уланмаган.


