Ҳодиса бугун, 12 май куни тахминан 09:30 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда юз берган.
Унда “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли “Isuzu” русумли махсус юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиққан.
Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган.
Ҳозирда холат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


