1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради

Шунингдек, эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади.

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради

Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.


Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди.


«Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига ‘кимё – биология’, ‘математика – физика’, ‘математика – чет тили’, ‘она тили ва адабиёт – чет тили’ фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади. Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади», — дейди президент.


Бундан ташқари, дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика