1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Юрак хуружига сабаб бўлувчи 7 та хавф омили

Улар орасида ажрим ва оилавий муаммолар ҳам бор.

Юрак хуружига сабаб бўлувчи 7 та хавф омили

 

Юрак қон-томир касалликлари дунёдаги энг кўп учрайдиган ўлим сабабларидан биридир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юрак хуружининг олдини олиш учун асосий хавф омилларини билиш ва улардан қочиш муҳим аҳамиятга эга. Қуйида юрак хуружига олиб келувчи етти асосий омил келтирилган.

 

1. Стресс ва асабийлик

Жиддий руҳий зўриқиш юрак хуружининг хавфини сезиларли даражада оширади. Австралия олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қаттиқ ғазабланиш ёки кучли стресс кечириш юрак хуружини 8,5 баравар кўпроқ чақириши мумкин. Шунинг учун ҳиссиётларни назорат қилиш, стрессни камайтириш ва дам олишга эътибор қаратиш керак.

 

2. Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи ва компьютер олдида кўп вақт ўтказиш

Кун давомида 6 соатдан ортиқ вақт давомида компьютер қаршисида ўтириш юрак хуружига чалиниш хавфини 125 фоизга ошириши мумкин. Бу ҳаракатсизлик, ортиқча маълумот юкламаси ва стресс билан боғлиқ. Ҳар соатда қисқа танаффуслар қилиш, юриш ва жисмоний фаолликни ошириш юрак саломатлиги учун фойдалидир.

 

3. Уйқу етишмовчилиги

Етарли даражада уйқу олмаслик юракка катта юк тушишига сабаб бўлади. Тадқиқотларга кўра, кунига 7 соатдан кам ухлайдиган одамларда юрак хуружининг хавфи 5 баравар ортади. Соғлом юрак учун мунтазам уйқу жадвалига риоя қилиш лозим.

 

4. Ҳавонинг ифлосланиши

Атмосфера ифлосланиши юрак қон-томир тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Ҳавонинг юқори даражада ифлосланган ҳудудларида яшовчи одамларда юрак хуружига учраш эҳтимоли 70 фоизга ошиши аниқланган. Тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш ва зарур ҳолларда ниқоб тақиш юракни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

5. Ажрим ва оилавий муаммолар

Ажрашиш ҳам юрак хуружига олиб келувчи омиллардан бири бўлиши мумкин. Дюк университети тадқиқотчилари ажрашган аёлларда юрак хуружи хавфи 25 фоизга, икки ёки ундан ортиқ марта ажрашган аёлларда эса 77 фоизга ортишини аниқлади. Бу эса оилавий ҳаётнинг инсон саломатлигига бевосита таъсир қилишини кўрсатади.

 

6. Грипп ва бошқа вирусли касалликлар

Грипп юрак хуружининг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Тадқиқотларга кўра, грипп бошлангандан кейин бир ҳафта ичида юрак хуружига чалиниш хавфи 6 бараварга ошади. Иммунитетни мустаҳкамлаш ва касалликдан кейин танани тиклашга эътибор бериш зарур.

 

7. Ирсйий омиллар

Агар оилада юрак хуружига чалинганлар бўлса, бу касалликка мойиллик 10 фоизга ошиши мумкин. Бу эса ирциятнинг юрак саломатлигига таъсирини яна бир бор тасдиқлайди. Бундай ҳолатда шифокор назорати ва мунтазам тиббий текширувлар айниқса муҳимдир.

 

Юрак хуружининг олдини олиш учун хавф омилларидан хабардор бўлиш ва саломатликка эътибор бериш керак. Стрессни бошқариш, жисмоний фаоллик, соғлом уйқу, тоза ҳаво ва соғлом турмуш тарзи юрак касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Саломатлик – инсоннинг энг катта бойлигидир! 2

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика