1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Юрген Клопп “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпул” ўйини олдидан фикр билдирди

“Ливерпул” клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 9-тури олдидан “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳақида фикр билдирди:

Юрген Клопп “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпул” ўйини олдидан фикр билдирди

 

“Футболда ҳар қандай вазиятни кутиш мумкин. “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпул” ўртасидаги баҳс жуда қизиқарли тарзда ўтиши шубҳасиз. Менимча, “манкунианликлар” сўнгги натижаларидан норози. Аммо биз биламизки, улар ҳар доим, ҳар қандай ҳолатда ақл бовар қилмайдиган ўйин намойиш қила олади. Биз бунга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. “Ливерпул” иложи борича эҳтиёт бўлиб ўйнашга ҳаракат қилади”.

 

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпул” учрашуви эртага, 24 октябрь куни Олд Траффорд стадионида бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи эканлиги ва UEFА Англияни жазоламоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика