Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади.
Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади.
Мазкур ишларни 2025-2028 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.


