1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зангиотадаги заправкада 1,4 млрд сўмлик газ ўғирланди

Дастлабки тергов жараёнида зарар тўлиқ ундирилган.

Зангиотадаги заправкада 1,4 млрд сўмлик газ ўғирланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “P.G.O.” МЧЖ раҳбари У.Х. жамиятга қарашли автотранспорт воситаларига газ тўлдириш компрессор шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,4 миллиард сўмлик табиий газни ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика