1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Запорожье АЭСда ишлаётган ягона энергоблок тўхтатиб қўйилди

Украина станцияни ўққа тутишда давом этаётгани айтилмоқда.

Запорожье АЭСда ишлаётган ягона энергоблок тўхтатиб қўйилди

 

 

Запорожье АЭСнинг олтинчи блоки якшанбага ўтар кечаси тўхтатилди. У станцияда ишлаб келаётган ягона энергоблок эди. 

 

Запорожье вилоятининг россияпараст маъмурияти вакили Владимир Роговнинг сўзларига кўра, у маҳаллий вақт билан 03:45 да тўхтатилган. АЭСнинг бешинчи блоки авариявий ҳолатда бўлгани учун аввалроқ ишдан чиққанди.

 

Россия томони бунга Украина ҳарбийларининг доимий равишда ўт очишини сабаб қилиб кўрсатган. 

 

Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Евгений Балицкий бу маълумотларни тасдиқлаб, АЭС фаолияти бутунлай тўхтатилиши мумкинлигини ҳам инкор этмади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика