1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зарафшонда инспекция раҳбари пора билан қўлга тушди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган инспекция бошлиғи ушланди.

Зарафшонда инспекция раҳбари пора билан қўлга тушди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Н.Я. фуқаролар Н.Ҳ ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни таниши М.О.га қолдириб, Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика