25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишгани хабар қилинганди. ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилгани, қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилаётгани айтилганди. Бош прокуратура матбуот хизматининг қўшимча маълумот беришича, [https://t.me/HShamsutdinov/1164] икки нафар боланинг жасади топилган.