1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Заед” мукофоти: инсоний биродарлик ва глобал тинчлик сари муҳим қадам

CNN Arabic саҳифасида 2026 йилги “Инсоний биродарлик бўйича Заед мукофоти”нинг глобал тинчлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ёритилди.

“Заед” мукофоти: инсоний биродарлик ва глобал тинчлик сари муҳим қадам

 

Дунёнинг нуфузли ахборот нашрларидан бири — CNN Arabic саҳифасида 2026 йилги “Инсоний биродарлик бўйича Заед мукофоти”га бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди. Унда мазкур мукофотнинг глобал тинчлик, бағрикенглик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришдаги муҳим ўрни кенг ёритилган.

 

Таъкидланишича, «Заед» мукофоти шунчаки рамзий эътироф бўлиб қолмай, турли дин ва маданият вакилларини умумий инсоний қадриятлар атрофида бирлаштирувчи нуфузли халқаро платформага айланган.

 

Мазкур мукофот 2019 йилда Абу-Даби шаҳрида Рим папаси Франсиск ва Ал-Азҳар имоми Аҳмад ал-Таййиб томонидан имзоланган “Инсоний биродарлик ҳужжати” шарафига таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда у глобал миқёсда тинчликпарварлик ташаббусларининг муҳим таянчига айланган.

 

2026 йилги тақдирлаш маросими доирасида очликка қарши кураш, таълимни ривожлантириш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида самарали фаолият олиб бораётган шахслар ва ташкилотлар эътироф этилди. Мақолада қайд этилишича, мукофот фонди инсониятнинг энг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда.

 

Шунингдек, мақолада бугунги мураккаб геосиёсий шароитда инсоний биродарлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик ғоялари глобал муаммоларни ҳал этишнинг энг муҳим омили экани алоҳида таъкидланган. Мукофот буюк давлат арбоби Шайх Заед бин Султон Ол Наҳаённинг бағрикенглик ва саховатга асосланган меросини изчил давом эттирмоқда.

 

Маълумот ўрнида, мақола Заед мукофоти Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом ҳамда мукофот ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Марказий Осиёдан илк ва ягона вакил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева муаллифлигида тайёрланган.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон учун тинчлик, бағрикенглик ва динлараро тотувлик ғоялари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ушбу мукофот илгари сураётган тамойиллар мамлакатимиз қадриятлари билан муштаракдир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика