1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский G20'нинг 19 давлат етакчисига мурожаат қилиб нималар сўради?

У чиқиши Россияга алоқадор эмаслигини, сўзлари АҚШ, Хитой каби давлат раҳбарларига қаратилганини таъкидлади.

Зеленский G20'нинг 19 давлат етакчисига мурожаат қилиб нималар сўради?

 

Украина Президенти Владимир Зеленский Индонезияда бўлиб ўтаётган G20 саммитида видеоалоқа орқали давлат етакчиларига мурожаат қилиб, Россиянинг Украинада олиб бораётган урушини тўхтатишни сўради.

 

"Айнан ҳозир Россиянинг вайронкор урушини тўхтатиш вақти келди. Бу минглаб одамлар ҳаётини сақлаб қолади", - деди Зеленский ўз видеомурожаатида.

 

У чиқиши Россияга алоқадор эмаслигини, сўзлари АҚШ, Хитой каби давлат раҳбарларига қаратилганини ҳам билдирди.

 

Зеленский уруш БМТ устави ва халқаро ҳуқуқ асосида адолатли якунланиши кераклигини таъкидлади.

 

Шунингдек у Запорожье АЭСининг радиация хавфсизлигини тиклаш, Россия қувват манбалари нархини чеклаш ва Украина донини экспорт қилиш бўйича ташаббусларни кенгайтиришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика