Украина президенти Владимир Зеленский унинг идорасига Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг ташрифи бўйича ҳеч қандай сўров келиб тишмаганини билдирди. Бу ҳақда «Интерфах» хабар берди.
Бизнинг идорамизга Германия президенти ва девонидан Украинага ташриф билан боғлиқ расмий сўров келиб тушмаган, - деди Зеленский Полша ва Литва президентлари билан бўлиб ўтган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия президенти Украина томони унинг Киевга ташрифини хоҳламаслигини айтганди.


