Украина президенти Владимир Зеленский Франциядан сўнг Буюк Британияга келди.
«Хуш келибсиз, президент Зеленский», — деб ёзган бош вазир Риши Сунак ўзининг Twitter cаҳифасида. Шунингдек, у Зеленский билан учрашув суратини жойлаштирган.
Бироздан кейин Зеленский Телеграм'да Британия бош вазири билан яна учрашганидан хурсанд эканини айтди.
«Биз Украина ғалабаси учун ишлашда давом этамиз», — дей ёзди Украина раҳбари.
Зеленский ва Сунак юзма-юз музокаралар ўтказади. Шунингдек делегациялар орасида ҳам музокаралар бўлади. Мавзу Украина мудофаасини кучайтириш ва НАТОга кириш йўлидаги Украина ҳаракатини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Бундан аввал Киев раҳбари Италия, Германия ва Францияга ташриф буюриб, ҳукумат ва давлат раҳбарлари билан учрашганди.


