1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский Путин билан бевосита учрашишга тайёрлигини билдирди

Киев ҳудудий масалалар ва Запорожье АЭС бўйича қарорлар фақат олий сиёсий даражада қабул қилиниши кераклигини билдирди.

Зеленский Путин билан бевосита учрашишга тайёрлигини билдирди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан тинчлик жараёнида ҳал этилмай қолаётган асосий масалаларни муҳокама қилиш учун Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибиха “Европейская правда” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

 

ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирча энг мураккаб ва келишувга эришилмаган масалалар — ҳудудий муаммолар ҳамда Запорожье атом электр станцияси устидан келажакдаги назорат масаласи бўлиб қолмоқда. Зеленский ушбу масалаларни фақат энг юқори сиёсий даражада муҳокама қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.

 

Шу билан бирга, Сибиха Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан алоҳида учрашув ўтказишни мақсадга мувофиқ деб билмаслигини билдириб, бундай ёндашув “параллель музокара йўллари”ни келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда дипломатлар ва мутахассислардан иборат музокара гуруҳлари сулҳ шартлари ҳамда уни назорат қилиш механизмларини муҳокама қилиш устида ишламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 январ куни Владимир Зеленский Украина “ҳеч қандай шароитда” ўз ҳудудларидан воз кечмаслигини маълум қилган эди. Шунингдек, у Абу-Дабида ўтказилган уч томонлама музокараларда кўплаб мураккаб масалалар кўтарилганини таъкидлаган.

 

23–24 январ кунлари Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида ёпиқ форматдаги музокаралар бўлиб ўтди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков тинчлик битими имзолангач, Россия АҚШда музлатилган активларнинг бир қисмини можаро оқибатида зарар кўрган ҳудудларни тиклашга йўналтиришга тайёрлигини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика