1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский Путинни Украинадаги сайловларни назорат қилишга уринишда айблади

Украина президенти Москванинг “хавфсизликни таъминлаш” ҳақидаги баёнотларини қатъиян рад этди.

Зеленский Путинни Украинадаги сайловларни назорат қилишга уринишда айблади

 

Украина президенти Володимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путинни Украинада бўлиши мумкин бўлган сайлов жараёнларини назорат қилишга уринишда айблади. “Бизни кимдир назорат қилишига рози бўлмаймиз”, — деди Зеленский Полшанинг PAP ахборот агентлигига берган интервьюсида.

 

Бу баёнот Путиннинг Россия томони Украинада президентлик сайловлари ўтказилган тақдирда, сайлов куни хавфсизлик масаласини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига жавобан янгради. Аввалроқ Путин Россия армияси сайлов куни Украинага зарба бермаслиги мумкинлигини, шунингдек, Россияда яшаётган украиналикларга ҳам овоз бериш имконияти яратилиши кераклигини айтган эди.

 

Украина қонунчилигига кўра, мамлакатда ҳарбий ҳолат амал қилаётган даврда сайловлар ўтказиш тақиқланади. Шу сабабли уруш давомида 2023 йилга режалаштирилган Олий Рада сайловлари ҳам, 2024 йилда бўлиши керак бўлган президентлик сайловлари ҳам ўтказилмади. Ушбу вазият фонида Россия расмийлари Украина ҳокимиятининг легитимлиги борасида шубҳа билдирувчи баёнотларни мунтазам равишда илгари суриб келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика