Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 2023 йилда Украина президенти Владимир Зеленский билан илк телефон мулоқотини ўтказди.
Европа расмийсининг таъкидлашича, Иттифоқ зарур бўлган вақтгача Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.
“Биз сизнинг қаҳрамонларча курашингизни қўллаб-қувватлаймиз”, — деган у.
Бундан ташқари, фон дер Ляйен ЕИ жорий қиш мавсумида Украинани генераторлар, лампочкалар ва мактаб автобуслари етказиб бериш билан қўллаб-қувватлаётганини эслатди.
Бунга жавобан Зеленский ўзининг Twitter саҳифасида ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.
“Биз қўллаб-қувватлашни ҳис қиламиз ва биргаликда ғалаба сари интиламиз”, — деди Украина раҳбари.


