Янгиланган маълумотларга кўра, Эквадорнинг Азуай провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди.
480 нафар инсон жароҳатланди, бир қатор уйлар, мактаблар ва тиббиёт марказларига зарар етди. Вайроналар автомобиль йўлларини тўсиб қўйган.
“Биз бугун эрталаб зилзила етказган зарарни текшириб, ҳудудда қоламиз. Мен сиз билан эканлигимни айтмоқчиман ва ҳалок бўлганлар билан бирдамлигимни билдирмоқчиман”, — деб ёзди Эквадор президенти Гильермо Лассо Твиттер саҳифасида.
Petroecuador давлат нефть компанияси эвакуация қилинган ва бир қанча объектларда фаолиятини тўхтатган.


