Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтди. Улар жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган.

6 март куни Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари, мудофаа вазирининг ўринбосари ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 8 февраль куни жўнаб кетган ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряд жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган. Улардан 1795 нафари эркаклар, 1177 нафари аёллар ва 888 нафарини эса болалар ташкил этади.


