1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Зилзиланинг 8-куни. Қулаган бинолар остидан 6 ва 12 ёшли болалар тирик топилди

Болалар шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда уларнинг саломатлиги текширилмоқда.

Зилзиланинг 8-куни. Қулаган бинолар остидан 6 ва 12 ёшли болалар тирик топилди

 

Туркиянинг Адияман вилоятида содир бўлган зилзиладан 178 соат ўтиб қутқарувчилар вайрон бўлган уй остидан олти ёшли Мирай исмли болани қутқариб олди. Бу ҳақда  Анадолу агентлиги хабар берди.

 

Вайрон бўлган бино вайроналари остида омон қолганларни қидириш ишлари олиб борилган Алитош турар-жой массивидан хушхабар келди: 6 ёшли Мирай тирик ҳолда топилди. 

 

Мамлакатнинг Ҳатай вилоятидаги зилзиладан 182 соат ўтиб эса вайроналар остидан 12 ёшли бола чиқарилди.

 

Антакьянинг Джабрайил турар-жой массивида қулаган бино вайроналари остидан Каан исмли бола қутқариб олинди. Болалар касалхонага ётқизилган.

 

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика