1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Зироат Мирзиёева номидан мукофот пуллари тарқатилаётгани ростми?

«Zamin» халқаро жамоат фонди хабарга ойдинлик киритди.

Зироат Мирзиёева номидан мукофот пуллари тарқатилаётгани ростми?

 

«Zamin» халқаро жамоат фонди ижтимоий тармоқларда Зироат Мирзиёева номидан мукофот пуллари тарқатилаётгани айтилган хабарлар ёлғон эканини тасдиқлади.  

 

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Zamin» фонди Васийлик кенгаши раиси номидан сохта аккаунтлар очилиб, хайрия ва мукофот пуллари тарқатилиши ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.

 

«Мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.

 

«Zamin» фонди лойиҳалари ҳақида унинг веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлиш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика