Иқтисодиёт

Кичик ва ўрта бизнес учун миллиардлаб доллар пул йўналтирилмоқда

Уларнинг мақсадли сарфланишига ким жавоб беради?

Кичик ва ўрта бизнес учун миллиардлаб доллар пул йўналтирилмоқда

 

Ҳаражатсиз даромад кўриб бўлмайди. Бу дегани тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламасдан ва уларни рағбатлантирмасдан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни иложи йўқ. Кичик ва ўрта бизнес учун миллиардлаб доллар пул йўналтирилмоқда. Уларнинг мақсадли сарфланишига ким жавоб беради?

 

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашга давлат ва халқаро ташкилотлардан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига миллиардлаб доллар маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

 

Ушбу маблағлар қандай сарфланади ва уларни назорати олиб бориладими?

 

Мазкур қарор билан Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича Республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Ушбу комиссияларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Божхона ва Солиқ қўмиталари, Бизнес омбудсман, Савдо Саноат палатаси, тижорат банклари вакиллари иштирок этиб мазкур Қарор билан белгиланган вазифаларни ўз назоратига оладилар.

 

Жумладан:

— Республика комиссиясига (Ж.Қўчқоров) 2023 йил 15 декабрга қадар ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш топширилмоқда.

 

- Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.Норқулов ва Марказий банк раиси ўринбосари А.Турдалиев аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича масъул этиб белгиланмоқда.

 

Шу билан биргаликда ажратилаётган кредитларни кафолатли қайтариш бўйича қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

 

а) кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;

 

Б) кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади;

 

в) IT ёрдамида мижозлар фаолияти таҳлил қилиниб хатарлар олдиндан аниқлаш механизми амалиётга жорий этилади;

 

г) туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек йўналтирилаётган маблағларни, назоратига алоҳида эътибор қаратилиб юқори турувчи мансабдор шахсларнинг шахсий зиммасига юклатилган.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"