Ўзбекистон

Паркинсонга чалинган беморларга эркин ҳаракатланиш имконини берувчи имплант яратилди

У беморларнинг йиқилмай юриши ва мувозанатни йўқотмай ҳаракатланишини таъминлайди.

Паркинсонга чалинган беморларга эркин ҳаракатланиш имконини берувчи имплант яратилди

 

Паркинсон ташхиси қўйилган беморлар эркин ҳаракатланиш, юриш ва мувозанатни сақлашга қийналади. Бу борада уларга энг яқин кўмакчи — дори-дармонлар. Бироқ препаратларнинг ҳам таъсир кучи ва муддати чегараланган. Ана шу муаммога самарали ечим излаган Швейцария олимлари янги технология яратишга муваффақ бўлди. У беморларнинг йиқилмай юриши ва мувозанатни йўқотмай ҳаракатланишини таъминлайди.

 

Янги технология орқа мия импланти бўлиб, у хасталикка чалинган организмга ўрнатилади. Қурилма мия фаолиятига тақлид қилиб, мушакларга электр импульсларини юборади. Тажрибада иштирок этган илк бемор — италиялик Мишел Роккати автоҳалокат туфайли умуртқа поғонаси жиддий шикастланган. Шундан буён мустақил ҳаракатлана олмайди. Беморда клиник синов муваффақиятли ўтди. У энди танасига ўрнатилган имплант ёрдамида бемалол ўрнидан туриб, тахминан икки соат, яъни дам олмасдан бир километр масофага юра олади. Навбатдаги бемор — Марк Готиер йигирма йилдан бери Паркинсон касаллигидан азият чекиб келади. Юқори технологик операция ёрдамида унга имплант ўрнатилгач, аввал мувозанатни сақлаш, кейинроқ 6 километргача масофани босиб ўтиш қобилиятига эга бўлди.

 

Олимлар мазкур қурилма келгусида умуртқа поғонаси оғир жароҳатларидан қийналаётган ҳамда Паркинсонга чалинган беморларга тик туриш, юриш ва спорт билан шуғулланиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” —  Зеленский

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” — Зеленский

Украина президенти Россия делегацияси Донбасснинг Киев назоратида қолаётган ҳудудларини ҳам босиб олинган деб даъво қилганини айтди.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.