Ўзбекистон

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Адлия вазирлиги «Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжатда янги алифбога ўтиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури назарда тутилган.

 

21 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзолаган эди. 2027 йил 22 апрелдан кучга кирадиган қонунга мувофиқ, мураккаб ва ноқулай деб топилган O', G', Sh ҳамда Ch ҳарфлари яхлит шаклга келтирилади. NG ҳарф бирикмаси эса алифбо таркибидан чиқарилади.

 

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ИД-карталари, Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспортлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари, автомобиль техник паспортлари, шунингдек, давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари ходимларининг хизмат гувоҳномалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда алмаштирилаётганда такомиллаштирилган алифбода расмийлаштирилади.

 

Бунда қонун кучга кирганидан кейин бериладиган ID-карталар, биометрик паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, автомобиль техник паспортлари ва кадастр ҳужжатлари янги алифбода расмийлаштирилиши белгиланган. Шу билан бирга, амалдаги алифбода тайёрланган ҳужжат бланкаларидан 2028 йил 1 январгача фойдаланишга рухсат этилади.

 

Амалдаги қонунчилик асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, жумладан, шахсий ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар уларда ҳарфларнинг аввалги шакли мавжудлигидан қатъи назар, ўз юридик кучини сақлаб қолади.

 

Шунингдек, биометрик ҳужжатлар ва ID-карталарнинг визуал маълумотлар зонасида (VIZ) такомиллаштирилган ўзбек алифбоси ҳарфларини акс эттириш тартиби қайта кўриб чиқилади. 2027 йил январигача ушбу зонада ўзбек алифбоси ҳарфларини акс эттиришнинг амалдаги техник имкониятлари ўрганилади. 2027 йил апрелига қадар эса янги ҳарфларни визуал маълумотлар зонасида акс эттириш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш ҳамда биометрик ҳужжатларни персоналлаштириш тизимларига мослаштириш юзасидан таклифлар тайёрланади.

 

Мазкур вазифалар ижроси учун Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Фанлар академияси масъул этиб белгиланган.

 

Қонун кучга кирган санадан бошлаб оммавий ахборот воситалари тарқатадиган ахборот ва материаллар, шунингдек, матбаа-ноширлик маҳсулотлари фақат такомиллаштирилган алифбода тайёрланиши ва чоп этилиши керак.

 

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахслар томонидан расмийлаштириладиган ҳужжатлар, расмий ёзишмалар ҳамда ахборотлар ҳам янгиланган алифбода тайёрланади.

 

Фуқароларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми аввалги ёки такомиллаштирилган ҳарф шаклида ёзилгани сабабли уларнинг шахсини аниқлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, давлат хизматларидан фойдаланиш ёки ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Бундан ташқари, қонун кучга кирганидан бошлаб давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг пешлавҳалари ҳамда ахборот ёзувлари белгиланган тартибда такомиллаштирилган алифбо ва имло қоидаларига мувофиқлаштирилади. Рақамли ташқи ахборот воситалари ҳам янги алифбога мослаштирилади.

 

2027 йилдан бошлаб аэропортлар, вокзаллар ва бошқа жамоат жойларидаги ёзувларни босқичма-босқич янги алифбога ўтказиш режалаштирилган. Автобус, метро, темирйўл ва бошқа транспорт воситаларидаги йўналишлар, бекатлар ҳамда хизмат ахборотлари, шунингдек, йўл белгилари, кўрсаткичлар ва манзил ёзувлари ҳам такомиллаштирилган алифбода жойлаштирилади.

 

Қарор лойиҳасида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бир ой муддатда алифбодаги ўзгаришларни ўз тизимида жорий этиш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.

 

Йўл хариталарида ўзгаришларни жорий этиш механизмлари, муддатлари, молиявий манбалари ва масъул ижрочилар аниқ белгиланади. Белгиланган вазифалар ижроси давлат органлари йиғилишларида ҳар ойда камида бир марта муҳокама қилиб борилади.

 

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 6 декабрга қадар давом этади.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.