Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
13–15 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0–5 даража илиқ, кундуз кунлари эса аста-секин кўтарилиб, 10–15 даража илиқни ташкил этади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 13 ноябрь куни жанубий ҳудудларда шамол айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 13 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 13 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 14–15 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Пойтахтда шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 2–4 даража, 13 ноябрь куни кундузи 7–9 даража, 14–15 ноябрь кунлари эса 13–15 даража илиқ бўлади.








