Ўзбекистон

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига кўп йиллик меҳнат стажи учун ойлик устамалар белгиланди. Тегишли ҳужжат Адлия вазирлигида 2026 йил 16 ноябрь куни 3975-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Ҳужжатга кўра, устамалар реабилитация марказига эга кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ходимларига татбиқ этилади.

 

Шунингдек, кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар, кўп тармоқли мактаб ва мактаб-интернатлар, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, махсус техникумлар ҳамда кўп функционал инклюзив-ресурс марказлари ходимлари ҳам ушбу тартибга киради.

 

Устамалар мазкур муассасаларнинг бош ҳисобчилари, етакчи ҳисобчилари, ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига лавозим маошига нисбатан қуйидаги миқдорларда тўланади:

 

  • 1 йилдан 3 йилгача иш стажи учун — 30 фоиз;
  • 3 йилдан 5 йилгача — 60 фоиз;
  • 5 йилдан 10 йилгача — 80 фоиз;
  • 10 йилдан 15 йилгача — 100 фоиз;
  • 15 йил ва ундан ортиқ — 120 фоиз.

 

Шу тариқа, мазкур лавозимларда камида 15 йил иш стажига эга ходимларга лавозим маошининг 120 фоизи миқдорида ойлик устама тўланиши белгиланган.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

Янги талаб 2027 йил 16 февралгача амал қилади.

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Автомобилда бўлган яна тўрт нафар ўқувчига уйига кетишга рухсат берилган.

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

У тадбиркордан жаримани қўлламаслик эвазига пул талаб қилган.

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида 50 та касбга ўқитиш дастурлари жорий этилади.