Ўзбекистон

Семизлик болаларда қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Семизлик болаларда қандай касалликларни келтириб чиқаради?

ЖССТ маълумотига кўра, ташкилотнинг Европа минтақавий бюросига аъзо давлатларда яшовчи мактаб ёшидаги ҳар уч ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳолат қизларга нисбатан ўғил болалар орасида юқори. Хўш, бу қайси омиллар билан боғлиқ? Қандай хавфли асоратлари бор? Муаммонинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?

 

— Бу муаммонинг асосий сабаби нотўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик етишмаслиги, носоғлом турмуш тарзи ва генетик омиллар билан боғлиқ, — дейди мутахассис.

 

— Масалан, ҳозир болалар ўртасида трансёғларга тўйинган “Фаст-фудлар, ширинликлар, юқори калорияли озиқ-овқатлар, газли ва рангли ичимликлар истеъмол қилиш оммалашган. Қолаверса, бўш вақтини телевизор, компьютер қаршисида ёки ҳар хил гаджетларда ўтказадиган ўғил-қизлар сафи кенгаймоқда.

 

Буларнинг бари вазн ортиши ва семизликка олиб келяпти. Шу туфайли ҳам янги асрда қатор хавфли хасталикларнинг тобора яшариши кузатилмоқда.

 

Масалан, семизлик — қандли диабетнинг 2-турини ривожлантирувчи хавф. Агар бу касаллик болаларда 18 ёшга тўлгунга қадар пайдо бўлса, уларнинг умр кўриш давомийлиги қисқариши эҳтимоли ортади.

 

Атеросклероз, артериал гипертензия каби юрак-қон томир хасталикларининг эрта ёшда пайдо бўлишида ҳам вазн ортишининг таъсири катта.

 

Семириб кетиш ўғил болаларда балоғатга етишнинг кечикишига, қизларда эса аксинча, тезлашишига сабаб бўлади. Бу келажакда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.

 

Вазн ортиши дастлаб сурункали ёғли жигар дистрофияси, кейинги босқичда эса жигар циррози касаллигини пайдо қилиши ҳам тиббиётда ўз тасдиғини топган.

 

Фаол ўсиш даврида болаларнинг суяк тўқималари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Ортиқча вазн уларда бўғим ва умуртқа поғонаси хасталикларини юзага келтириши мумкин.

 

Ўз навбатида, семизлик апноэ синдроми (уйқу пайтида нафас олишнинг тўхташи), бронхиал астма ва турли аллергик хасталикларга сабаб бўлиши ҳам аниқланган.

 

Бу муаммога қарши қандай курашиш керак? Аввало, болаларнинг овқатланиш рациони ва режимини тартибга солиш лозим. Қолаверса, уларнинг кунига камида 1 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун имконият яратиш зарур.

 

Ўз навбатида, ўғил-қизларнинг кундалик уйқу режимига амал қилишини таъминлаш муҳим. Чунки меъёрий уйқу иштаҳани бошқаришга ёрдам беради. Қолаверса, фарзандларнинг компьютер, смартфон ва телевизор олдида ўтказадиган вақтини чеклаш улар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

custom img

Ўзбекистонда 29 триллион сўмлик ноқонуний маблағларнинг чиқиб кетишининг олди олинди

Кибержиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланиб, 9 282 та кибержиноят фош этилган.

custom img

Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцария ва Германиянинг мамлакатдаги янги элчилари Симон Гигер ҳамда Маттиас Фоллертдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

custom img

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳафтасига 5 кун ишловчилар кетма-кет тўрт кун, 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун дам олади.

custom img

Қурилишдаги қўпол ҳуқуқбузарликлар учун ҳар бир квадрат метрга жарима солиниши мумкин

Ноқонуний қурилишда иштирок этган буюртмачи, пудратчи ва айрим ҳолларда субпудратчиларга ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтгача бажарилган қурилиш ҳажми бўйича молиявий санкция қўлланилиши мумкин.

custom img

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Кичик ва микро ГЭСлар қурилишига хусусий секторни кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро 4 йилга қамалди

Азиз Ҳакимов туҳмат, ҳақорат қилиш ва миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишда айбдор деб топилди.

custom img

Озодбек Назарбековга парламент сўрови юборилди

Сўров санъат мактабларида биноларнинг таъмирталаблиги, жиҳозлар ва педагог кадрлар етишмаслиги каби муаммолар сақланиб қолаётгани сабаб юборилди.

custom img

Ўзагроинспекция: ярим йилда 131,1 млрд сўмлик зарар аниқланди

Инспекция томонидан 46 971 та мониторинг тадбири ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 39 132 та огоҳлантириш киритилган

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"