Жаҳон

Трампнинг компанияси бухгалтерлик ва аудит хизматисиз қолди

Хизмат кўрсатувчи компания ҳисоботлар тўғрилигига жавоб бера олмаслигини айтиб, шартномани бузди.

Трампнинг компанияси бухгалтерлик ва аудит хизматисиз қолди

 

Бухгалтерлик ва аудит соҳасида хизмат кўрсатувчи Mazars халқаро компанияси Tpump Organisation билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Mazars USA раҳбарияти хабар Трампнинг ҳуқуқий хизмати раҳбари Алан Гартенни огоҳлантирди.

 

Кўпйиллик муносабатларнинг бузилишига Нью-Йорк бош прокуратурасининг фирибгарлик иши бўйича суриштирув ўтказаётгани сабаб бўлди. Терговга Трампнинг қизи Иванка ва ўғли кенжа Дональд ҳам чақирилган.

 

Шартномани бекор қилишдан ташқари Mazars Trump Organisation'нинг 2011-2020 йиллардаги ҳисоботлари тўғрилигига жавоб беролмаслигини билдирди.

 

"Бу хулоса қисман Нью-Йорк прокуратурасининн 2022 йил 18 январда тақдим этган ҳужжатлари ва ички текширувларга асосланган", - деди компания ҳуқуқшуноси Уильям Келли.

 

Унинг қайд этишича, ҳисоботлар мижоз компания томонидан берилган маълумотларга асосланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп президентлик хотираларини ёзиб, ҳаммани "сўкиб" чиққанди.

Шарофат Маҳмудова

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.