0

Эндиликда ноқонуний эгалланган ер участкаларини аниқлаш тизимлаштирилади

Тизимдаги бу услуб космик суратларни қайта ишлаш орқали амалга оширилади.

Эндиликда ноқонуний эгалланган ер участкаларини аниқлаш тизимлаштирилади

 

Дастлаб синов тариқасида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод ҳамда Қибрай ва Тошкент туманларидаги бино ва иншоотлар кўрилади.

 

Президент қарорига кўра, 2022 йил якунигача синов тариқасида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) ҳамда Қибрай ва Тошкент туманлари (Тошкент вилояти)да ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари кўрилади.

 

Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:

 

2022 йил 1 майгача — 2016−2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;

2022 йил 1 августгача — 2006−2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;

2023 йил 1 январгача — 2006-йилгача қабул қилинган қарорлар.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказади.

 

Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.

 

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилди.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"