0

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойнинг Беижинг Institute of Technology олимлари илғор микрозаряд ва сунъий интеллект технологиялари ёрдамида ари (асаларилар)нинг ҳаракатини масофадан бошқариш имконини берувчи инновацион тизимни ишлаб чиқдилар.

 

Улар томонидан ишлаб чиқилган 74 миллиграмм оғирликдаги микрочип арининг орқа қисмига ўрнатилади ва учта нозик электрод орқали арининг мияси ва асаб тугунларига электр импульслар юбориш орқали унинг учиш йўналишини бошқаради. Тадқиқот давомида ушбу тизим ёрдамида ариларни чапга, ўнгга, олдинга ва орқага учириш муваффақиятли амалга оширилган.

 

Олимларнинг таъкидлашича, бу технология арининг ҳаракатини шунчаки такрорлаш эмас, балки уни қарор қабул қилиш ва вазиятга мослашиш қобилияти билан бошқаришга асосланган. Микрочип илгари ёзиб олинган ариларнинг учиш одатлари ва ҳаракат йўналишларига асосланган сунъий интеллект алгоритмлари билан ишлайди.

 

Бу ютуқнинг амалий қўлланилиши кенг. Мутахассислар технология ёрдамида:

 

Табиий офатлар пайтида вайроналар остида қолган инсонларни аниқлаш,

 

Қийин етиб бориладиган жойларда экологик мониторинг олиб бориш,

 

Ҳарбий разведка ёки терроризмга қарши операцияларда микроразведка воситаси сифатида фойдаланиш имкониятлари мавжудлигини таъкидламоқда.

 

Шунингдек, Хитойнинг ушбу ёндашуви илгари АҚШ ва Австралияда ўтказилган тажрибалардан фарқли равишда энг енгил ва энг самарали биологик дрон моделларидан бири бўлиб, ҳозирча бошқа мамлакатларда бундай назорат аниқлиги билан ўзини кўрсатган тизим мавжуд эмас.

 

Аммо экспертлар технологиянинг хавфсизлик ва ахлоқий жиҳатларини ҳам муҳокама қилмоқда. Масалан, тирик мавжудотнинг ҳаракати устидан тўлиқ назорат ўрнатиш инсоният, атроф-муҳит ва биотехнология ўртасидаги нозик чегараларни белгилаб бериши керак.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"