Жаҳон

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Япониянинг Toyota ва Honda автомобиль ишлаб чиқарувчилари Таиланддаги заводларида ишлаб чиқаришни мамлакатдаги кенг кўламли сув тошқини сабаб вақтинча тўхтатди.

 

Honda 2–6 октябрь кунлари Прачинбури ва Аюттҳаядаги корхоналарида иш фаолиятини тўхтатди. Toyota эса Samut Prakan ва Чачоэнгсаудаги учта йиғув цехи, шунингдек, Toyota Auto Works компаниясига қарашли корхона фаолиятини тўхтатди. 

 

Бунга Чонбури ва Раёнг провинцияларидаги сув тошқини сабаб эҳтиёт қисмлар етказиб берувчилар зарур бутловчи қисмларни етказиб бера олмагани сабаб бўлган. Компаниялар ишлаб чиқаришдаги танаффус вақтинчалик эканини, эҳтиёт қисмларни етказиб беришнинг муқобил йўллари топилгач, фаолият қайта тикланишини билдирган.

 

Таиланд саноат федерацияси маълумотларига кўра, таъминот занжиридаги узилишлар натижасида кўрилган зарар тахминан 1,018 миллиард батни (қарийб 30 миллион доллар) ташкил этган.

 

Сув тошқинлари 2,6 миллиондан ортиқ аҳолига таъсир кўрсатган, 40 киши ҳалок бўлган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.