Ўзбекистон

Санъатда “кўринмай қолган” юлдузлар

Турли сабаблар билан шоу-бизнесдан йироқлашган санъаткорлар тақдири ҳақида.

Санъатда “кўринмай қолган” юлдузлар

 

Қўшиқ шундай нарсаки, у инсонларни буткул ўзига ром этади. Унинг оламида яшаган хонанда эса “машҳурлик шоҳсупаси”га етишиш учун унга меҳр бериб ижод қилади. Ижоднинг парвози ҳам айнан шунда. Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам ўз вақтида хит қўшиқлари, клиплари ва имиджлари билан мухлислар қалбини забт эта олган ижодкорлардир. Аммо шуҳрат абадий бўлмаганидек ушбу қаҳрамонларимиз турли сабаблар билан шоу-бизнесдан йироқлаша бошлаган, баъзилари эса маълум ва номаълум сабабларга кўра таъқиқга учраган. 


Улар учун санъатга етакловчи эшиклар ёпилди, эркин ижод қилиш учун имкон берилмади. Зинама-зина пастга қўйилган қадамлар  охир  оқибат уларни биз билмаган томонларга олиб кетди.  Хўш, уларни санъатдан кетишга нима сабаб бўлган?

 


Анвар Санаев, хонанда: 

 

– Мени ижоддан узоқлашдим, аммо бу менинг хоҳишим билан бўлмади.  Радио орқали хонанда Юлдуз Усмоновага берган таърифим учун  3 йилга тақиқга учрадим. Хорижликлар  Юлдуз Усмонова деганда Ўзбекистонни, Ўзбекистон деганда эса Юлдуз Усмоновани эслашади деганман. Шу гап  мени санъатимга нуқта қўйишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Йиллар ўтиб аста-секин яна санъатга қайтяпман. 

 

Шоира Отабекова, хонанда:

 

–  Мен номаълум сабабларга кўра тақиқга учраганман. Халигача бунинг сабабини билмаслигим қаттиқ алам қилади.  Шундан кейин санъатдан қаттиқ кўнглим қолди. Ўша вақтларда отам оғир касаллик билан хасталаниб қолганлар. Уларнинг ёнларида бўлиб, мени таклиф этишган жойларга боролмадим. Шу ҳам баъзиларга қўл келди.


 
Ирода Носирова, телебошловчи:


–  Ижодкорни синдириш учун  қаттиқ зарба беришганда, у аччиқ устида хато қилиб қўйиши ёки адашиб нотўғри  йўлларга ҳам кириб қолиши мумкин экан. Мен  ўз вақтида олган зарбамдан ана шундай йўлларга ярим қадам ташлаб, дарҳол ортга қайтганман. Менга тақиқ қўйишган. Шундан сўнг бошқа соҳаларни эгаллашга ҳаракат қилдим.  

 

Жўрабек, хонанда:

 –Санъатдан кетишимнинг аниқ сабаби йўқ. Шунчаки бир хилликдан қочишга ҳаракат қилдим. Мен бир муддат ўзимни санъатдан бошқа жойда кўришни истадим. Аммо санъатнинг тупроғи кучли бўларкан. Қалбимда барибир санъатни соғиндим. Ўша вақтлари нагадир мухлисларимни бир умрга фақат меники бўлишади, деб уйлардим, аммо кейинроқ адашганимни тушуниб етдим. Бугун сизни олқишлаб турган мухлис эртага бошқасини танлаб кетаркан. Мен уларни йўқотдим. Шу ҳам санъатга қайтмай, янада узоқлашишимга сабаб бўлди. Жуда хафа бўлдим, аммо вақт ўтиб уларни тушундим ва  кечирдим. Ҳозир яна ижодни қайта бошлаш арафасидаман.

 

Даврон Эргашев, хонанда: 


Санъатдан кетишимга оилавий шароитим сабаб бўлган. Анча йиллик танаффусдан кейин аста-секин ижодга қайтяпман. Авваллари кетма-кет қўшиқлар чиқараверардим. Энди ундай эмас. Ҳар бир қўшиқ устида ойлаб ишлайман.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.