Ўзбекистон

Эрки ўз қўлида бўлмаган Дилдора Рустамова, болалигига космонавт бўлишни орзу қилган Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар..

Санъаткорларнинг машҳурлик ортидаги машаққатлари ҳақида.

Эрки ўз қўлида бўлмаган Дилдора Рустамова, болалигига космонавт бўлишни орзу қилган Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар..

 

Санъат аҳли учун доимий эл-юрт назарида бўлиш бу катта бахт. Бу бахтни ушлаб қолиш эса катта машаққат талаб этади. Бугун санъат йўлида мана шу чиғириқлардан ўтиб, ўз “мен”ини топа олган инсонлар ҳақида гапирамиз.

 

Улар бугун машҳурлар орасида биринчилар  қаторда туради. Улар ўзлари танлаган йўлларида дуч келган турли қийинчиликларни енгиб ўтган. Доим ўз устида ишлаб меҳнат қилган, оғриқлар келса, сабр билан енгган.  

 

Саҳна муқаддас жой (Фаррух Зокиров)

 

– Санъаткорлар оиласида туғилганман.  Ёшлигимдан доим отам Карим Зокиров каби инсон бўлишга интилганман. Отам мен учун юксак истеъдод эгаси ва меҳрибон инсон  эди.  Умрим давомида жуда кўп унвонлар, мукофотлар билан тақдирландим. Лекин уларнинг орасида энг улуғ мукофот –  Карим Зокировнинг фарзанди  эканлигим. Отам менга саҳна муқаддас жой эканлигини, унинг ўзига яраша талаблари борлигини кўп айтардилар. Уларнинг ўгитларига доим қулоқ солишга ҳаракат қилганман. 

 

Умрим давомида жуда кўп мамлакатларда бўлдим, турли халқ вакиллари билан суҳбатлашдим, дўст тутиндим.  Аммо бир нарсани аниқ айта оламанки, Ўзбекистоннинг маҳаллаларига етадиган жойни ҳеч қаерда учратмадим. Маҳалла ҳаммамизга ҳаёт мактаби вазифасини ўтайди. Масалан, эрта баҳорда болалар билан варрак учириш, ланка, чиллак  ўйинлари – буларнинг ҳаммасида қандайдир мазмун бор. У онгимизга, дилимизга сингиб кетган.  Мени ижодий ютуқларга эришишимда маҳалланинг ҳиссаси катта. 

 

Санъатдан воз кечолмадим – Бекзод Муҳаммадкаримов

 
– Санаъткорликдан ташқари бошқа касблар билан шуғулланганман.  Ҳатто Америкага ҳам бориб яшаб келдим.  Аммо санъат барибир  ҳар қадамда ортимдан соядек эргашиб юрди. Санъатсиз яшолмаслигимни ҳис қилдим. Фаолиятим давомида жуда катта машаққатларни енгиб ўтдим. Менга ҳарбий қисмда катта лавозим ва яхши ойлик маош  ҳам таклиф қилишган. Аммо мен ундан воз кечганман.  Ойлиги кам бўлса ҳам, ўзим севган касбни танлаганман. Вақти келиб бу  қароримдан афсусланган вақтим ҳам бўлди. Ундан кўра, пул топадиган иш қилсам бўлмасдими деб ўзимни-ўзим кўп койиганман. Ўйлайманки, одам доим ўз севган касби билан шуғулланиши керак. Шунда қаршисидан чиққан ҳар қандай қийинчиликларни енгиш  осон бўлади.

 

Эрким ҳеч қачон ўзимда бўлмади – Дилдора Рустамова 


– Ота-онам санъаткор бўлгани учун танлаган касбимда керак бўлган жиҳатлар: овоз билан ишлаши, нутқ, талаффузни тоза бўлиши менга болаликдан ўргатилган. Бу борада алоҳида кимгадир шогирд бўлишга эҳтиёж сезмаганман.  Кўпинча менга шу даражага қандай эришдингиз деб савол беришади. Мен бунинг учун ортиқча ҳаракат қилмадим.  Шунчаки қандай бўлса, ўзимни шундай тутдим, холос. Яъни ўз ичимдаги асл Дилдорани ҳеч қачон йўқотмадим. Шу билан бирга, қалбимни тубидаги ички овозга ҳам қулоқ солдим. Афсуски, эрким ҳеч қачон ўзимда бўлмади. Фарзандларимнинг болалик чоғларида улар билан бирга бўлолмадим. Улар онам парваришида бўлишди. Уларни болалик чоғида эркалатиб бирга бўлолмаганим мени жудаям хафа қилади.  Ҳеч нарса ўз-ўзимдан бўлмайди. Ниманидир бахш қиласиз нимагадир эришасиз. Ҳаёт шундай. Олади ва беради.   

 

Ёшлигимда шифокор бўлишни орзу қилганман – Улуғбек Раҳматуллаев 


– Мени оиламда санъаткорлар бўлмаган. Шу сабаб санъатга йўл  топишда жуда қийналганман. Ота-онам бир кун келиб мени машҳур инсонлар қаторида бўлишимга ишонишмаган. Лекин ўзимга бўлган ишончим катта эди.  Ўзимни ўққа-чўққа уриб, одамлар эътиборида бўлишга ҳаракат қилдим.

 

Ёшлигимда  шифокор бўлишни истаганман. Кўча-кўйда ўлиб  қолган қушлар ёки ҳайвонларни  кўрсам  қутқариш учун ҳаракат қилардим. Ҳатто бошимга челак кийиб олиб, космонавт бўлишни ҳам орзу қилганман. Аммо ҳаётда ҳамма нарса биз истагандек бўлавермас экан.  

 

Доимий эътиборда  бўлиш даражасига етгунимча туҳматларга, синовларга  дуч келиб  ўзим истамаган ҳолатларга жуда кўп тушганман. Энди ортга чекиниш йўқ, фақат ва фақат олға юраман.

 

custom img

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Латвияда инсультни бошдан кечирган ва Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар ҳам ватанга қайтарилди.

custom img

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Инвесторларни жалб этиш учун Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди.

custom img

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Ходимга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилди.

custom img

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

custom img

Тошкент халқаро инвестиция форумига 99 та мамлакатдан 8 мингдан зиёд иштирокчи келиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга 16-18 июнь кунлари ўтказиладиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик юзасидан маълумот берилди.

custom img

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай ва бекат орасида қолиб, ҳалок бўлди

Болакай Туркияга ота-онаси ва яқинлари билан бирга саёҳат учун келган.

custom img

Ўзбекистонда “военкомат” лар тугатилади

16 ёшга тўлган ўғил болалар ID-карта асосида автоматик ҳарбий ҳисобга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"