Ўзбекистон

Чет элдан бахтини топган юлдузлар

Ўзбек санъатида чет элга турмушга чиққан машҳурлар талайгина. Уларнинг аксарияти ўзбек актрисаларидир.

Чет элдан бахтини топган юлдузлар

 

Хонанда ва актриса Камола Арслонова Туркияга қилган саёҳати давомида Месут исмли йигитни учратади. Уларнинг тўйи 2014 йилда бўлиб ўтади. Ҳозирда уларнинг Ахсин исмли қизи бор. Камола миллий телеканалларимиз орқали эфирга узатилган “Опа-сингиллар” сериалида кичик сингил роли орқали машҳурликка эришган.

 

Телебошловчи Дилноза Саидова 2019 йилда Туркия давлатининг фуқаросига турмуш чиққан. У ўзининг Инстаграм саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирган: “Муваффақиятли каърерадан оиласи учун воз кечган телебошловчи”.

 

Навбатдаги келин ҳам ўзбек киноси ва сериалларида ўз мухлисларига эга бўлган актриса Наргиза Салмоновадир. У 2018 йилнинг август ойида Эмраҳ Саян исмли йигит билан оила қурган. Уларнинг тўйлари Истанбулда жойлашган Босфор денгизида бўлиб ўтган.

 

“Сарвиноз” ва “Ёдгор” фильмлари орқали машҳурликка эришган актриса Камола Умархўжаева 2004 йил таълим олиш мақсадида океан ортига жўнаб кетган ва ўша ерда ўз бахтини топади. Актриса 14 йилдан буён АҚШда истиқомат қилади ва унинг 3 нафар ўғли ва 1 та қизи бор.

 

Маҳоратли актриса Дилдора Ҳошимова “кореялик келин” роли орқали барчага таниш. У Кореянинг Пусан шаҳрига турмушга чиққан. Ҳозирги кунда унинг Сон Дасон исмли қиз фарзанди бор.

 

Дилдора хорижда ҳам ўз ижодини давом эттирган ҳолда ўзбек сериалларида ҳам суратга тушади. Бундан ташқари, Жанубий Корея телеканалида телебошловчи сифатида фаолият олиб боради.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.